1

Канадалик фуқаро лотереядан 10 миллион доллар ютиб олди

ДУНЁ 14.03.2016, 12:36
Канадалик фуқаро лотереядан 10 миллион доллар ютиб олди

Канадада исми –шарифи сир сақланаётган фуқарога ҳақиқий маънода омад кулиб боқди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда

У Канададаги “49 дан 6 та” деб номланган лотереяда 13,3 миллион Канада доллари(10 миллион АҚШ доллари) ютиб олди. 

Бу ҳақда мамлакат ҳудудида ўнлаб лотерея ўйнларини ташкил этиш билан шуғулланувчи Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мазкур лотерея чиптаси Канадани аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардан бири Онтарио вилоятида сотилган.

“Ўйналган рақамлар - 6, 27, 30, 34, 35 и 42”,— аниқлик киритди ташкилотчилар.

2015 йилнинг октябрь ойида “49 дан 6 та”  лотерея ўйинида Канада тарихидаги энг йирик пул маблағини яъни 49,5 миллион АҚШ доллари ютиб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1