1

Бразилияликлар мамлакат президентининг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда

ДУНЁ 14.03.2016, 16:38
Бразилияликлар мамлакат президентининг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда

Кеча,13 март куни Бразилия кўчаларида мамлакат президенти Дилма Русефнинг истеъфога чиқишини талаб қилган миллионлаб фуқаролар оммавий акциялар уюштиришди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

ОАВларнинг маълумотларига кўра, акцияларда 3,3 миллион киши иштирок этди. 

Норозилик намойишларининг энг йириги Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтказилди. Бу намойишларда 1,5 миллион киши иштирок этган. 

Оммавий акциялар Дилма Русеф ҳокимият тепасига келгандан бери ўтказилган энг йирик норозилик намойишлари ҳисобланади.

Митинглар умумий ҳисобда Бразилиянинг 300 шаҳрида ўтказилди. Бундан ташқари, ҳорижий мамлакатларда яшовчи бразилияликлар ҳам акцияларда иштирок этган. АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Португалияда яшовчи фуқаролар ҳам ватандошларини қўллаб-қувватлаган. 

Бироз аввал Бразилия президенти сиёсий рақибларининг талабларига қарамай, истеъфога чиқишини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1