АсосийMadaniyat

Бухоро туризм техникуми Индонезиянинг Панчасила университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

'Бухоро туризм техникуми Индонезиянинг Панчасила университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди'ning rasmi

Бугун, 17 июнь куни “Маданий мерос ва зиёрат туризми орқали маънавиятни уйғотиш: Индонезия ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро амалий видеоконференсия ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро конференсияни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ҳамда Индонезия туризм ва ижодий иқтисодиёт вазири Сангиага Унолар очиб бердилар.

Конференсия доирасида Индонезиянинг Панчасила Университети (Панcасила Университй, Индонесиа) ва Бухоро туризм техникуми ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум асосида қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади ва профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларнинг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар