1

"Россиялик блогер "Субо"ни кутиб олиш учун 200 га яқин фуқаро йиғилган". Кеча тунда Амир Темур ҳиёбонида аҳоли тўплангани бўйича расмий маълумот берилди (видео)

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 08:44
"Россиялик блогер "Субо"ни кутиб олиш учун 200 га яқин фуқаро йиғилган". Кеча тунда Амир Темур ҳиёбонида аҳоли тўплангани бўйича расмий маълумот берилди (видео)

Кеча тундаи ижтимоий тармоқларда Амир Темур ҳиёбонида кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълумот берди. 

Жорий йилнинг 13 июль куни тахминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳрига Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган блогер – 1999 йилда туғилган Россия фуқароси Мамедов Субхан Мурад угли ташриф буюрган. Бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Пойтахтимизнинг Амир Темур ҳиёбонида Мамедов С.ни кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаролар йиғилган.

Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқароларга карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда оммавий равишда тўпланмасликлари тушунтирилган ва фуқаролар тарқатилган.

Блогер Мамедов С. билан профилактик суҳбат ўтказилган. Мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермаган.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларимиздан бундай мазмундаги чақириқларга учмасликларини ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда оммавий равишда тўпланмасликларини сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1