АсосийЖАМИЯТ

Истанбулда адашиб масжидга кириб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

1 сентябрь куни С.Ж. соғ-саломат ҳолда онасига топширилган.

'Истанбулда адашиб масжидга кириб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди'ning rasmi

Истанбул шаҳрида адашиб қолган 13 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.Ж. дипломатлар кўмагида онасига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 30 август куни соат 22:30 да Истанбулнинг Бейоғлу туманидаги масжидлардан бирининг имоми Бош консулхонага қўнғироқ қилиб, масжидга адашиб келиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ҳақида хабар берган.

Консулхона дипломатлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қиз Бош консулхонага олиб келиниб, унинг яқин қариндошларини аниқлаш ва улар билан боғланиш чоралари кўрилган.

1 сентябрь куни С.Ж. соғ-саломат ҳолда онасига топширилган.

Бош консулхона мазкур ҳолатда ёрдам кўрсатган Туркиянинг тегишли идоралари ва фуқароларига миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Туркиянинг Мугла шаҳрида дарёга чўкиб кетган 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. У Сейдикемер туманидаги дарёга чўмилиш учун борган.

Ҳодиса жойидаги текширувлардан сўнг марҳумнинг жасади суд-тиббий экспертизаси учун моргга олиб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Истанбулда адашиб масжидга кириб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди - Darakchi.uz