Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.
“Манас” халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қосималиев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши, шунингдек, VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилган.
Саммит доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан ҳам қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда.






