Андижон вилоятининг Марҳамат туманида қарийб 2 килограмм "гашиш" гиёҳвандлик моддасини ноқонуний равишда қабул қилиб олган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбир ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Марҳамат туманида амалга оширилган.
Тадбир давомида 1993 йилда туғилган маҳаллий фуқаро илгари наркотик курьерлар томонидан дала майдонидаги яширин жойга қолдириб кетилган 1 килограмм 986 грамм "гашиш" моддасини қариндоши орқали қабул қилиб олган вақтда ушланган.






