1

“Оғриқсизлантирувчи препаратлар зарарми?»

САЛОМАТЛИК 23.03.2016, 13:48
“Оғриқсизлантирувчи препаратлар зарарми?»

–  Бош оғриғига тоқат қилолмайман. Ҳудди бутун танам зирқираётгандек туюлади. Оғриқ бошланаётганини сезишим билан дарҳол оғриқсизлантирувчи дори ичаман. Онам бўлса, «бу турдаги препаратларга ўрганиб қолиш мумкин, кейин жигаринг ҳам ишдан чиқади» дейди. Ҳақиқатан ҳам оғриқсизлантирувчи дориларга мойиллик юзага келиши мумкинми?

Ҳилола Усмонова, Тошкент шаҳри

– Оғриқни бартараф этиш вақтинчалик чора, холос. Бошингиз нега оғрийди, нима сабабдан безовталик келиб чиқади, аниқлаш лозим. Ҳуда-беҳудага дори ичавериш нафақат жигарга балки ошқозонга ҳам зарардир. Қолаверса, бир турдаги оғриқсизлантирувчи препаратларни мунтазам қабул қилиш, унга нисбатан мойилликни келтириб чиқаради. Бу эса организм бошқа дори воситаларига таъсирчанликни йўқотиб қўйишига олиб келади. Маслаҳатим, шифокор кўригидан ўтинг. Қондаги гемоглабин миқдорини текширтиринг. Қон босими, организмдаги шамоллаш жараёнларига ҳам аҳамият бериш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1