Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Конференция доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Австриянинг "KLEINEN ZEITUNG" газетаси мухбири Кристиан Вершуц юртимиздаги маҳалла тизими ҳақида гапирди.
"Мен бу ерга келиб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг шахсан ўзидан маҳалла тизими ҳақида кенг маълумот олдим. Бу мавжуд тузилмалардан кескин фарқ қилади.
Бу тарихий тизим орқали ҳукуматнинг жамоат даражасидаги давлат бошқарувини йўлга қўйгани мени ҳайратга солди. Бу ерда биринчи марта бўлганим ва ҳозирда таасуротларни йиғаётганим учун мамлакат ҳақида кўп гапира олмайман. Лекин менимча, халқингиз катта ислоҳотларга аллақачон тайёр бўлган",–деган австриялик журналист.






