Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 14,59 сўмга пастлаб, 10 611,38 сўмга етди.
Евро курси ҳам пасайди (-32,10) ва 12 527,80 сўм бўлди.
Бир Россия рубли эса 0,21 сўмга тушиб, 143,24 сўмни ташкил этди.




