АсосийЖАМИЯТ

"Коронавирусга даво топган овчи" юзасидан маълумот берилди (фото)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчасида истиқомат қилувчи...

'"Коронавирусга даво топган овчи" юзасидан маълумот берилди (фото)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчасида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан Қизил китобга киритилган турли хилдаги ноёб ҳайвонлар ноқонуний овланиб, гўштлари “COVID-19”га даво сифатида сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг суриштируви давомида фуқаро 2005 йилдан буён овчилар жамияти бирлашмасига аъзолиги ҳамда спорт ва ҳаваскорлик тарзида қонунда белгиланган тартибда овчилик фаолияти билан шуғулланиб келишини таъкидлаб ўтган.

 Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда кенг мунозарага сабаб бўлган мазкур фотосуратлар фуқаронинг 2012-2015 йиллар давомида Россия Федерациясида Овчилик хўжалигида фаолият олиб борган даврларида олинганлиги ҳамда дастлаб унинг ўзи томонидан ижтимоий тармоққа жойлаштирилганлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаронинг таъкидлашича, жорий йил 24 июль куни ўрта ёшли шахс томонидан унга қўнғироқ қилиниб, онаси бетоблиги туфайли жайра ёки бўрсиқ гўшти кераклиги сўралган. Фуқаро қўнғироқ эгасига ҳозирда ов мавсуми ёпиқлиги учун овчилик фаолияти билан шуғулланмаётганлигини, ов мавсуми бошланганда шундай ҳайвонлардан қонуний равишда ўлжа олса, сўралган нимтани етказиб бериши мумкинлигини маълум қилган.

Ҳокимлик журналист ва блогерлардан асосланмаган ҳамда эски маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаб, ёлғон шов-шувларни тарқатмасликни сўрамоқда.

Бошқа янгиликлар