АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон истеъмол бозоридаги нархлар июль ойида ҳам ўртача 0,2 фоизга арзонлашди

'Ўзбекистон истеъмол бозоридаги нархлар июль ойида ҳам ўртача 0,2 фоизга арзонлашди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси анъанавий равишда июл ойида дефляцияни қайд этди. 

Маълум қилинишча, июл ойида товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди. 2021-йил бошидан эса улар 4,2 фоизга қимматлади.

Ушбу ҳолат, асосан, мавсумий омил ҳамда мева ва сабзавотлар нархи арзонлашгани билан тавсифланади. Ундан аввалги йилларда ҳам шундай бўлган: 2020- йилнинг июл ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,3 фоизга, 2019- йилда эса 0,4 фоизга арзонлашган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлади, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,5 фоизга, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлади. Марказий банк 2021-йилда инфляция 10 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилганди. Ҳозирча бу тахмин ўзини оқламоқда.

Бошқа янгиликлар