Ўзбекистон қарийб 70 минг тонна помидор экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида қиймати 50,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 69,0 минг тонна помидор экспорт қилган.
Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7 минг тоннага кам.
2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:
- Россия – 36,2 минг тонна
- Қозоғистон – 19,7 минг тонна
- Қирғиз Р. – 11,0 минг тонна
- Тожикистон – 1,9 минг тонна
- Беларусь – 53,6 тонна
- АҚШ – 20,9 тонна
- Афғонистон – 12,0 тонна
- Украина – 9,1 тонна
- БАА – 7,7 тонна
- Германия – 0,5 тонна