АсосийDunyo

Ҳиндистонда тошқинлар сабаб 14 киши ҳалок бўлди

'Ҳиндистонда тошқинлар сабаб 14 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида кучли жала ва сувомбордан сув қўйиб юборилиши боис 14 киши қурбон бўлди. 250 минг киши уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган, деб ёзади Indian Express газетаси.

Маҳаллий ҳокимият тарқатган маълумотларга кўра, Ғарбий Бенгалиянинг бир нечта туманини сув босган. Ҳукумат уйларини тарк этган одамлар учун вақтинчалик бошпана ташкил этмоқда.

Ҳукумат жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва қутқарув ишларини олиб бориш учун ҳарбий вертолётларни жалб қилгани таъкидланади мазкур хабарда.  

    Бошқа янгиликлар