Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

9 августга кўра, АҚШ долларининг расмий курси +21.61 сўмга юқорилаб, 10 639.79 сўмга етди.
Евро курси ҳам ўсди, 2.16 сўмга ортиб, 12 565,59 сўмни ташкил этди.
Бир Россия рубли ҳам 0,12 сўмга ошиб, 145,31 сўмни ташкил этди.




