АсосийDunyo

Германия тез кунларда Ўзбекистонга кўп миқдордаги AstraZeneca-нинг биринчи эмлаш дозаларини юборади

'Германия тез кунларда Ўзбекистонга кўп миқдордаги AstraZeneca-нинг биринчи эмлаш дозаларини юборади'ning rasmi

AstraZeneca энди Германиядан тўғридан -тўғри COVAX ёрдам ташаббусига топширилади. Бу ҳақда NTV ахборот портали маълум қилди.

Германия биринчи марта AstraZeneca коронавирусга қарши вакцинани бешта давлатга етказиб бермоқда. Ҳаммаси бўлиб 1,3 миллион қути вакцина Aфғонистон, Эфиопия, Судан, Тожикистон ва Ўзбекистонга кетади. Бу мамлакатларда вакцинага катта эҳтиёж бор. Германия йил охиригача бошқа мамлакатларга камида 30 миллион ваксина дозасини топширишни режалаштирмоқда.

Германия ҳукуматининг маълум қилишича, биринчи транш 213,600 банкадан Aфғонистонга, 271,200 Эфиопияга, 357,600 Суданга, 100,800 Тожикистонга ва 355,200 Ўзбекистонга юборилади. Вакциналар COVAX  халқаро ёрдам ташаббуси орқали тарқатилиши керак.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

    Бошқа янгиликлар