Расман: Лионель Месси “Реал Мадрид” аъзосига айланди

СПОРТ 01.04.2016, 12:02
Расман: Лионель Месси “Реал Мадрид” аъзосига айланди

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси, аргентикалик 28 ёшли Лионель Месси ўз фаолиятини “Реал Мадрид” жамоасида давом эттирадиган бўлди. Goal.com нашрининг хабар беришича, “Қироллик клуби” Мессининг трансфери учун нақд 500 млн евродан воз кечди. 

Мадридликлар принципиал рақибидан дунёнинг энг кучли футболчисини сотиб олишидан асосий мақсад, эртага, 2 апрель куни бўлиб ўтадиган “Эл-Классико” олдидан рақибни кучсизлантиришдан иборат. Аргентиналик футболчи “Реал” билан 5 йиллик шартномага имзо қўйди. 

“Реал” жамоаси сарфланган маблағни тезроқ қайтариш мақсадида Мессининг футболкаларини сотувга қўя бошлади. Аргентиналик футболчининг ўзи амалга оширилган трансферни қуйидагича изоҳлади. 

“Барселона” мен истаган маблағни тўлашни истамади. Мен бунданда ортиғига лойиқман. Раҳбариятига “Камп Ноу” стадионини сотиб бўлса-да, менга янги яхшиланган шартнома таклиф қилишини сўраган эдим. Бироқ клуб раҳбарияти жамоани мендан устун қўйди ва шундан сўнг кетишга қарор қилдим”, – дейди 28 ёшли Месси. 

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Эндиликда у азалий рақиби ҳисобланган Криштиану Роналду билан биргаликда бир жамоада тўп суради. 

Албатта, бу ҳазил эди! 1 апрель сизга хушкайфият олиб келишини тилаб қоламиз! smileysmileysmileyyes

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+5.97° app.небольшой проливной дождь
Валюта курси
11295.23
USD 12.25
12423.62
EUR 144.35
161.33
RUB 0.41
1