Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 2,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 4,2 минг тонна апельсин импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон апельсин импорт қилган давлатлар:
- Туркия – 2,3 минг тонна
- Миср – 1,7 минг тонна
- Қозоғистон – 128,2 тонна
- Хитой – 70,9 тонна
- ЖАР – 47,0 тонна
- Эрон – 22,2 тонна
- Россия – 16,0 тонна
- Қирғиз Р. – 0,9 тонна
Шунингдек, 2021 йилнинг январь-июль ойларида апельсин импорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 3,0 минг тонна
- Тошкент вилояти – 478,8 тонна
- Андижон вилояти – 253,3 тонна
- Бухоро вилояти – 208,2 тонна
- Фарғона вилояти – 155,5 тонна
- Самарқанд вилояти – 69,4 тонна
- Сурхондарё вилояти – 22,2 тонна
- Наманган вилояти – 20,9 тонна
- Қашқадарё вилояти – 9,6 тонна