АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 44 минг донага камайди

'Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 44 минг донага камайди'ning rasmi

Ўзбекистонда 7 ой ичида 124,9 минг дона — ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоизга кам автомобиль ишлаб чиқарилди. Nexia ва Spark моделларини ишлаб чиқаришда энг кўп тушиш қайд этилди.

2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 124 минг 914 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоиз ёки 43798 тага кам демакдир, дея гувоҳлик бермоқда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботи.

 январь
 
февраль
 
март
 
апрель
 
май
 
июнь
 
июль
 
январь-июль
 
2020
 
22 000
 
27 014
 
26 621
 
21 092
 
21 198
 
25 530
 
25 257
 
168 712
 
2021
 
5 235
 
17 141
 
22 078
 
20 533
 
20 807
 
22 986
 
16 134
 
124 914
 

Камайиш Damas ва Labo`дан ташқари UzAuto Motors ишлаб чиқараётган қарийб барча моделларга тегишли бўлди. Жумладан Cobalt ишлаб чиқариш 19,1% — 44,9 мингтадан 36,3 минг донагача, Nexia 65,3% — 41,6 мингтадан 14,4 мингтага, Gentra 13,5% — 30,3 мингтадан 26,2 мингтага, Spark 60,3% — 16370 дан 6485 тага.

Damas ишлаб чиқариш эса 9,6% га — 30,8 мингтадан 33,8 мингтага, Labo 66,8% га — 4521 дан 7542 гача ошди.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқаришда ҳам тушиш қайд этилди. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида 86,2 минг дона автодвигатель ишлаб чиқарилди (2020 йилнинг шу даврига нисбатан 37,2 фоиз ёки 51 минг донага пасайиш).

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси 19 август куни Spark учун шартнома тузишни қайта тиклангани, янги шартномалар бўйича автомобилларни етказиб бериш 2022 йилнинг февралидан бошланишини маълум қилди. Автоишлабчиқарувчи автомобилларни етказиб бериш муддатлари глобал миқёсда микрочиплар тақчиллиги кузатилаётгани боис кечикиши мумкинлигини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар