1

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позицияси маълум бўлди

СИЁСАТ 26.08.2021, 18:06
Теглар: Сенат
Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позицияси маълум бўлди

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида ҳисобот берган Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев вазирлик фаолияти юзасидан сенаторларнинг саволларига ҳам жавоб берди.

Хусусан, Афғонистондаги вазият бўйича Ф.Арзиев Ўзбекистон Афғонистондаги барча ички сиёсий кучлар ўртасида Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузиш бўйича миллий муросага имкон қадар тезроқ эришишдан манфаатдор, деб таъкидлади. Ўзбекистон мазкур мамлакатда кенг вакилликка асосланган инклюзив коалицион ҳукуматни тузиш асносида тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлаши айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро ҳамкорларига Афғонистондан фуқароларни транзит йўли билан хавфсиз жойга кўчириш борасидаги ишларига ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, транзит орқали Афғонистондан чиқиб кетаётган фуқаролар белгиланган манзилга етиб бориши кафолатланган. Транзит йўли билан Ўзбекистонга кириб келганларнинг ҳеч бири мамлакатимизда қолмайди.

Афғонистондаги вазият сабабли айрим давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари фаолияти тўхтатилгани, ўз навбатида Ўзбекистоннинг Кобул ва Мазори Шариф шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналари фаолият олиб бораётгани айтиб ўтилди.

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўпайган — Сенат

29.09.2022, 09:18

Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда...
Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди

13.09.2022, 10:47

Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат ахборот...
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

05.08.2022, 12:03

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1