АсосийСИЁСАТ

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Хусусан, томонлар Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

'Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқарадаги олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатларни имзолади.

Хусусан, томонлар Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш тўғрисидаги битимни имзолади.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга қаратилган қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

— Имтиёзли савдо битими доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги баённома;

— Ижтимоий таъминот тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ҳамда уни амалга ошириш бўйича маъмурий битим;

— 2022 йил 29 мартда имзоланган давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қўшимча баённома.

Қайд этилишича, имзоланган ҳужжатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ишбилармон доиралар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда икки мамлакат фуқароларининг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар