АсосийDunyo

Афғонистонда Панжшер вилояти учун Толибонлар ва Қаршилик фронти жанг қилмоқда

'Афғонистонда Панжшер вилояти учун Толибонлар ва Қаршилик фронти жанг қилмоқда'ning rasmi

Толибон Панжшер вилоятининг Шотол тумани эгалланганини эълон қилди.

Bakhtar ахборот агентлиги хабарида айтилишича, 10 нафар Қаршилик фронти жангчиси ўлдирилган, бир нечтаси яраланган. Толибон иккита "Хамви" ва битта пикап машинасини қўлга киритган.  

Панжшер Қаршилик фронти кейинроқ вазиятга ойдинлик киритди. 

Унга кўра, Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Қаршилик фронти Толибон ҳужумларини муваффақиятли қайтарган.  

Толибон вакилларидан бўлган 200 киши Панжшер вилояти Шотол туманида ўлдирилган.

Шунингдек, Толибон жангариларидан бўлган Парвон вилояти Жабал ас Сараж туманида 20 киши, Саланг довонида 24 киши, Андараб водийси Боғлон вилоятида 70 киши ўлдирилган.  

130 Толибон аскари қўлга олинган. Бундан ташқари, Қаршилик фронти томонидан кўплаб қурол ва ўқ-дорилар тортиб олинган.  

    Бошқа янгиликлар