Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

9 сентябрь ҳолатига кўра, долларнинг расмий курси 12,37 сўмга тушди ва бир доллар 10 682,86 сўмни ташкил қилмоқда.
Евро курси 65,95 сўмга пастлаб, 12 623,94 сўмга тенг бўлди.
Рубль курси ҳам 0,52 сўмга тушди ва 1 рубль 145.46 сўмни ташкил этди.



