АсосийСпорт

Европа Лигаси чорак финал илк ўйинида “Ливерпуль” “Боруссия” Д билан дуранг ўнади

Европа Лигаси турнирининг чорак финал марказий ўйинида Дортмунднинг “Боруссия”...

Европа Лигаси турнирининг чорак финал марказий ўйинида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Ливерпуль” футболчиларини қабул қилди. Анчагина қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. 

Бундан ташқари яна бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди. Жумладан, “Атлетик” ўз майдонида “Севилья”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, “Спарта” сафарда “Вильярреал”га 1:2 ҳисобида ютқазди. Қолган учрашув натижалари билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин бўлади. 

Европа лигаси, 1/4 финал. Дастлабки учрашувлар

Боруссия Д – Ливерпуль 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 36 Орижи, 1:1 – 48 Хуммельс. 

Брага Португалия – Шахтер Украина 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 44 Ракицкий, 0:2 – 75 Феррейра, 1:2 – 89 Эдуарду. 

Вильярреал – Спарта Прага 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар:1:0 – 3 Бакамбу, 1:1 – 45 Брабец, 2:1 – 63 Бакамбу. 

Атлетик Испания – Севилья Испания 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар:  1:0 – 47 Адурис, 1:1 – 56 Колодзейчак, 1:2 – 83 Иборра.

Бошқа янгиликлар