14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да Apple янги аҳсулотлари тақдимоти ўтказилди.
Компания бош директори Тим Кук янги маҳсулотларини оммага таништирди.
Бу сафар ҳам тўртта смартфон намойиш этилди — iPhone 13 ва iPhone 13 Mini ҳамда iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max.
iPhone 13, 13 mini:
- iPhone 13 беш хил рангдаги корпус ва сув ўтказмайдиган шиша билан қопланган.
- Бундан ташқари, iPhone 13’нинг қуввати 12’га қараганда 2,5 соатга кўпроқ ишлайди.
- iPhone 13 799 доллардан, 13 mini эса 699 доллардан бошлаб сотувга чиқарилади.
- Қурилма А15 bionic процессорига ҳамда иккита камерага эга.
iPhone 13 Pro ва Pro Max:
- iPhone 13 Pro’нинг қуввати аввалги версияларига қараганда 1,5 соат, Pro Max’нинг қуввати эса 2,5 соат кўпроққа етади.
- Дисплей ўлчамлари 6,1 и 6,7 дюймга эга.
Нархлари:
- iPhone 13 Pro 999 доллар, Pro Max эса 1099 АҚШ доллар;
- iPhone 13 799 доллардан, 13 mini эса 699 доллардан бошлади.
Шунингдек, тақдимотда iPad ва Apple Watch’ни ҳам кўрсатилди.