Хабарингиз бор, Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси ЕЧЛ чорак финалида “Реал”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйин вақтида “Вольфсбург” клубининг португалиялик ярим ҳимоячиси Виейринья тишидан айрилди.
Ўйин вақтида “Реал” ярим хавбеки билан тўнқашиш оқибатида Виейриньянинг тишларидан бири синиб тушди. Шунга қарамай, у ўйинни охиригача етказди. Эндиликда унга стоматолог ёрдами керак бўлади.