Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Kinomaniya" студияси томонидан Жаҳонгир Қосимов режиссёрлигида суратга олинган "Ибрат" тарихий-бадиий фильми Австралияда ўтказилган "Халқаро мусулмон киноси" фестивалида "Энг яхши тўлиқ метражли бадиий фильм" номинацияси бўйича мукофотланди.
Агентликнинг қайд этишича, кинокартина буюк маърифатпарвар олим, моҳир таржимон ва тилшунос Исҳоқхон Ибрат ҳаёти ҳақидага бағишланган.
Сценарий муаллифлари Нурулло Аббосхон ва Абдуқаюм Йўлдошев, постановкачи оператор Рустам Муродов, продюсер Зафарбек Йўлдошев.