Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига тегишли самолёт аэропорт ҳудудида Renault автомобили билан тўқнашиб кетган.
Маълумот учун, “Қайрат” Европа Конференциялар лигаси 3-тур доирасида Озарбайжоннинг “Қорабоғ” клубига қарши баҳсни якунлаб, Олмаотага қайтганида рўй берган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.