Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида World Boxing ташкилоти Жаҳон кубогининг финал босқичига старт берилди. Мусобақа 5 декабрга қадар давом этади.
Мусобақанинг очилиш маросимида World Boxing президенти Геннадий Головкин ва Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Asian Boxing вице-президенти Сакен Пўлатов ҳамда федерация бош котиби, World Boxing вице-президенти Миршоҳид Тиллабоев қатнашди.
Жаҳон кубогининг финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ўртасида 10 та, аёллар ўртасида эса 8 та вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Эркаклар:
- 50 кг — Шодиёржон Мелиқўзиев;
- 55 кг — Асилбек Жалилов;
- 60 кг — Самандар Олимов;
- 65 кг — Абдураҳмон Маҳмуджонов;
- 70 кг — Абдуллоҳ Мадаминов;
- 75 кг — Сафармурод Аллаберганов;
- 80 кг — Жавоҳир Умматалиев;
- 85 кг — Норбек Абдуллаев;
- 90 кг — Акмалжон Исроилов;
- +90 кг — Жаҳонгир Зокиров.
Бош мураббий: Тўлқин Қиличев.
Аёллар:
- 48 кг — Фарзона Фозилова;
- 51 кг — Феруза Казакова;
- 54 кг — Нигина Ўктамова;
- 57 кг — Хуморабону Мамажонова;
- 60 кг — Ситора Турдибекова;
- 65 кг — Навбаҳор Ҳамидова;
- 70 кг — Азиза Зокирова;
- 80 кг — Рухшона Парпиева.
Бош мураббий: Элшод Расулов.
Маълумот учун, World Boxing ташкилоти Жаҳон кубогининг финал босқичи 28 ноябрдан 5 декабрга қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.






