1

Илон Маскнинг ракетаси ноябрь ойида орбитага чиқади

HI-TECH 23.10.2021, 11:40
Илон Маскнинг ракетаси ноябрь ойида орбитага чиқади

Учишга рухсат олиш учун SpaceX барча хавфсизлик чоралари тақдим этиши керак.

Техаснинг жануби-шарқидаги ҳудудда “Starship” ракетаси устидаги ишлар давом этмоқда. Айни пайтда кеманинг космосда ишга туширадиган Раптор вакуумли двигател қисми тайёр, деб ёзади TechCrunch.

Учишга рухсат олиш учун SpaceX барча хавфсизлик чоралари кўнгилдагидек эканлигини тақдим этиши керак, шунда учиш пайтида бирор нарса нотўғри кетиши эҳтимоли минимал бўлади.

“Агар ҳаммаси яхши бўлса, „Starship“ келаси ой ўзининг биринчи орбитал парвозига тайёр бўлади”, — деди Илон Маск Тwиттердаги саҳифасида.

Август ойида SpaceX прототипнинг иккита қисмини бирлаштирди: “Starship” космик кемаси ва унинг 29 та Раптор кислород-метан двигателига эга ўта оғир тезлаткич. Бу тахминан 120 метр баландликдаги тарихдаги энг баланд йиғилган ракетага айланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1