АсосийSalomatlik

Саратонни даволашнинг самарали усули топилди

'Саратонни даволашнинг самарали усули топилди'ning rasmi

Хитойлик онкологлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди.

Унда айтилишича, мазкур паразит ҳужайраларда яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.  

Таъкидланишича, тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилган. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилган.

Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учровчи кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид билдиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар