Камронбек Осимжонов Тik-Тоk'да видеолардан ёзувларни олиб ташлаш имконини берувчи Telegram-bot'ни (@ttsavebot) ишлаб чиқди ва уни оммабоп қилиб россиялик харидорга 150 минг долларга пуллади. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.
— “Тik-Тоk’нинг “ёзув белгиси”ни ўчириш имкониятига эга ботимни устозим Акмал Пайзиев 200 минг долларга баҳолади, — дейди у. — Биз харидорлардан якуний нарх сифатида 150 минг доллар сўрадик. Бу катта сумма, шунинг учун ҳам мен устозим билан бирга харидор ва унинг юристи билан юзма-юз учрашиш, ботга эгалик ҳуқуқларини расман сотиш учун Уфага бориб келдик. Ботни 150 минг долларга сотиб, Ўзбекистонга қайтдик.