1

Ўзбекистон давлат қарзи 25 млрд. доллардан ошди

ИҚТИСОДИЁТ 27.11.2021, 09:50
Теглар: давлат қарзи
Ўзбекистон давлат қарзи 25 млрд. доллардан ошди

Ўзбекистон давлат қарз қолдиғи жорий йилнинг III чорагида 1.1 млрд. долларга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 25.3 млрд. долларни ташкил этган.

Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумот берди.  

Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбати барқарорлашиш тенденсияси сақланиб қолган ва йилнинг 1 октябрига нисбатан 38,4 фоизгача пасайган.

Давлат қарз қолдиғининг ошиши эса, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштириши билан бирга, 356,4 млн. доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1