1

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

ЖАМИЯТ 27.11.2021, 22:38
Теглар: ЎзЭОАВМА
Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий ходимлари, ЎзЭОАВМА Экспертлар кенгаши аъзолари, Тошкент шаҳри “Нуроний” жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этишди.

Кун тартибидан ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналларнинг медиа маҳсулотлар тайёрлашда маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш, оила қадриятларини, халқ анъаналарини кўрсатувлар мазмунига чуқур сингдириш, айниқса, маҳалларада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш  сингари масалалар ўрин олди.

Йиғилишда Президентимиз ташаббуси билан маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга берилаётган юксак эътиборни бир қатор информацион ва ижтимоий лойиҳаларда ёритиб келаётганлигини таъкидланди.

Шу билан бирга бу борада теле ва радио каналларда йўл қўйилаётган камчиликлар, мавжуд муаммолар айтилиб, бу борада бадиий кенгашлар фаолиятини тубдан кучайтириш, масъул ходимларнинг малака ва масъулиятини ошириш борасида ўз таклифларини билдиришди.

Йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси кенгаши раиси Р.Калонов, бугунги кунда аҳолининг катта қисми телеканаллардан ахборот олаётганлигини, айниқса нодавлат телеканалларни томоша қилаётганлигини эътироф этди. Шу билан бирга оилавий муносабатлар ва маиший мавзулардаги айрим кўрсатувларда халқимиз қадриятларига ва урф-одатларига у қадар мос бўлмаган ҳолатлар акс этаётганлигини таъкидлаб, бу борада оилалар мустаҳкамлиги, ажралишларни олдини, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини кучайтириш сингари мавзуларга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. 

“Севимли ТВ” Бош муҳаррири Қ.Сайдалиев оилавий муносабатлар ҳақида тайёрланаётган кўрсатувлар жамоатчилик ва мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларини кўпроқ жалб этиши, хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги хусусида ўз фикрларини билдирди. “ЗЎР ТВ” Бош муҳаррири Ф.Юсупова кейинги пайтда “Ёр-ёр” кўрсатувининг ижтимоий мазмунини кўчайтириш бўйича бир қатор чоралар кўрилаётганлигини, мамлакатимиз жамоатчилиги ва томошабинлар билдираётган таклиф ва тавсиялар албатта инобатга олинишини айтиб ўтди. 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Т.Кадирова ўз сўзида вазирлик оила ва маҳалла мавзусидаги кўрсатувларда вазирлик экспертлари ва мутахассислари ҳамда мавжуд маълумотлари билан иштирок этишга тайёр эканлигини билдириб, ЎзЭОАВМАга аъзо барча телерадиоканаллар билан ҳамкорликда янги лойиҳалар яратишга келишиб олинганлигини таъкидлади.

Шарҳлар

"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

15.10.2021, 10:37

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

08.10.2021, 17:22

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” V халқаро конгресси иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

13.09.2021, 18:13

"Биз, “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” V Халқаро конгресси иштирокчилари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари – маданият арбоблари,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1