1

Таэквондо бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

СПОРТ 29.11.2021, 19:46
Таэквондо бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди

27-28 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида таэквондо ИТФ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилган мусобақада 2500 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Спортчилар мусобақада таэквондо ИТФнинг шахсий массоги ва жамоавий массоги йўналиши бўйича ўзаро баҳслашдилар ва унда халқаро аренада термамиз шарафини муносиб ҳимоя қилувчи спортчилар саралаб олинди.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни, Бухоро вилояти жамоаси 2-ўринни, Тошкент шаҳри жамоаси спортчилари эса 3 ўринни банд этишди.

Маълумот учун, терма жамоани олдинда 11-19-декабрь кунлари Белоруссиянинг Минск шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати кутиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1