АсосийDunyo

Хитой шимолидаги кондан олтин қидирган олти киши ҳалок бўлди

'Хитой шимолидаги кондан олтин қидирган олти киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитойнинг Шаньци провинциясидаги конда олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Sinhua aгентлиги

Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, душанба куни олтита олтин қидирувчи бедарак йўқолган. Қидирув натижаси шуни кўрсатдики, бедарак йўқолганларнинг жасади Цзянсяньдаги Цэюй тоғи яқинидаги ташландиқ кондан топилган. 2700 метр чуқурликдан топилган олти кишининг жасади устидан тергов ҳаракатлари бошланган. 

Сўнгги вақтларда Хитойда қимматбаҳо металлар нархи ошгани сабабли маҳаллий аҳолини ташландиқ конлардан олтин қазиб олиши кўпайган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар