АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

Олий таълим муассасалари миллий рейтингини юритиш тартиби ўзгарди

Энди давлат ОТМлари рейтинг натижаларига кўра рағбатлантирилади, ҳисобот маълумотларини тақдим этиш муддати эса тўрт ойга узайтирилади.

'Олий таълим муассасалари миллий рейтингини юритиш тартиби ўзгарди'ning rasmi

Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини шакллантириш ва юритиш тартибига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали хабар берди.

Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатни 2026 йил 21 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказди.

Янги тартибга кўра, давлат олий таълим ташкилотлари миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантирилади. Таълим ва илм-фан вазирлиги рағбатлантириш маблағларини рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида тегишли олий таълим муассасаларига ўтказади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг махсус платформага ҳисобот йили бўйича маълумотларни киритиш муддати 1 февралдан 1 июнга қадар узайтирилди.

Миллий рейтингни ҳисоблашда битирувчилар бандлигига оид айрим индикаторлар "Битирувчи сифати индекси" натижалари билан алмаштирилади.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларининг халқаро даражадаги обрўсини аниқлаш жараёнига хорижий ҳамкор олий таълим ва илмий ташкилотлардан 200 нафаргача ходим жалб этилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар