1

"Кундузи қурувчи, тунда ижодкор". Тошкентдаги деворларга сурат чизиб кетувчи рассом ўзини ошкор қилмаслиги сабабини айтди (видео)

МАДАНИЯТ 06.01.2022, 16:29
"Кундузи қурувчи, тунда ижодкор". Тошкентдаги деворларга сурат чизиб кетувчи рассом ўзини ошкор қилмаслиги сабабини айтди (видео)

"Инк" – сиёҳ, "Уз" – Ўзбекистон, "арт" – санъат. Таржимаси "Ўзбекистон сиёҳ санъати" мазмунидаги тахаллусда ижод қилувчи рассомнинг асл касби бошқа. Кўча санъати билан шуғулланувчи ижодкор Zamon.uz ga интервю берди. 

– Қурувчилик асосий соҳам. Мен инженер-геодистман. Эрталаб инженергеодистман, кечқурун "Street-art" рассомиман.  

Муҳокамалар марказидаги рассом интервю давомида шахси очиқланмаслигини сўради. Унга томошабинлар фикри қизиқ. Шу сабабли у тез-тез кузатувчилари орасига кириб, улар билан фикр алмашади.  

– Одамлар чизган расмларимни олдида туриб, расм тушаётган, ёки бир бири билан гаплашиб турган бўлади. Уларни олдидан ўтиб кетаётганимда ғалати расм чиқибди дейман. Шунда улар менга ўзинг биринчи чизишни ўрган деб, ёмон гапиради. Мен бундан хурсанд бўламан.  

У сирлилик принсипига амал қилади. Қаҳрамонимиз ҳатто тунда патрул хизмати ходимлари сўроққа тутганда ҳам шахсини очиқламаганини айтди.  

– Уларни жуда яхши тушунаман. Шунақа қилганлари ҳам тўғри. Улар билан муроса қиламан, чиройли гаплашаман, яхши ниятда чизаётганимни айтсам индашмайди.  

Эътиборлиси, "Street-art" унинг ҳоббийси, холос. "Инкузарт", ҳатто, яқин йилларгача санъатнинг ушбу тури билан шуғулланиши ҳақида ўйламаган.  

– 2017 йилги синглим юбораётган скриншотни кўриб қолдим. Унда синглим айтяпти, балки "Street-art" билан шуғулланиб кўрарсиз. Жавоб бердим. Бу соҳа менгамас. Шуни кўриб роса кулибман.  

У ўзининг илк асаридан илҳомланган.  

– Экспримент қилмоқчи бўлганман. Битта деворни кўриб қолиб ўша ерга чизганман.  Бир кундан кейин бўлса керак, интернетда тарқалиб кетди. Кўчада "Street-art" пайдо бўлибди деб.  

Ҳар бир ижод намунаси узоқ вақт талаб қилади. "Автомобилга навбат" сурати унинг оммага танилишига сабаб бўлган.  

– Чизишдан олдин, жойларни ўрганаман. Шу жойга чизсам, ёнида нима бор. Камерага қарайман.  

Бир гал девор олдида қурилиш кетаётганди. У ерда "охрана" ўтирарди. Мен 3-4 кун пойладим.  Соат нечида ухлашини билиб, кейинги кун тунги 12 да келиб чизишни бошлаганман.

"Инкузарт" илк бор жадидлар портерити билан кўзга ташланган. Ҳозир унинг ижодида мотивация, танқидий, ва хотирага бағишланган расмлар ўрин олган.  У ҳар бир ижод намунасини йўқолиб кетишини билган ҳолда чизади.  

– "Street-art" ҳаёти шунақа. Лекин баъзи бир чизадиган расмларимни олдиндан биламан ўчириб ташлашлари мумкинлиги ҳақида. Мени расмларим мен учун нур каби ҳақиқат. Ўйлайманки, расмларимни қанчалар ўчиришмасин, мен барибир чизишда давом эттиравераман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1