"UzAuto Motors" акциялари биржа орқали сотилади

ИҚТИСОДИЁТ 17.01.2022, 15:37
"UzAuto Motors" акциялари биржа орқали сотилади

“Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 17.01.2022 й.) қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

  • Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
  • норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
  • резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

 

Қарорга муқофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари акциялари биржа орқали сотилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1