Греция ҳукумати 17 январь, душанба кунидан 60 ёшдан юқори бўлган аҳоли учун мажбурий эмлашни жорий қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мажбурий эмлашдан бош тортганлар аҳоли жаримага тортилади. Январь ойида жарима миқдори 50 еврони ташкил қилса, кейинги ойлардан эса 100 еврони ташкил қилиши мумкин.
Грецияда "омикрон" штамми тарқалишидан сўнг касалланиш ва ўлим ҳолати кескин ошган. Шуни ҳисобга олган ҳолда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири бу каби чораларни қўллаш муҳим эканини таъкидлади.
Бугунги кунга келиб Греция аҳолисининг учдан икки қисми эмланган.
Worldometer маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери Грецияда 1,6 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, шундан 21,7 мингга яқини вафот этган.
26.07.2023, 09:52
Грециянинг Эвбея ороли жанубида табиий ёнғинларни ўчиришда қатнашган Санадаир авиакомпаниясининг самолёти ҳалокатга учради.Ҳарбий маълумотларга кўра, икки учувчидан иборат экипажи бўлган CL-215 самолёти Каристос муниципалитетидаги Платанистос...23.09.2021, 10:57
Афғонистоннинг собиқ парламент аъзоларига вақтинчалик яшаш учун Грециядан жой берилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб ЎзА хабар бермоқда.Унга кўра, аёллар Нью-Йоркда жойлашган нодавлат...10.09.2020, 09:25
Грециянинг Лесвос оролидаги энг катта Мория муҳожир ва қочқинлар лагери бутунлай ёниб кетди.ERT телеканали хабарига кўра, 12,8 минг киши яшаб келаётган лагердаги ёнғин CОVID-19 билан...