АсосийDunyo

Афғонистонда кучли зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор

'Афғонистонда кучли зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор'ning rasmi

17 январь куни Афғонистон ғарбидаги Бадгис вилоятида кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Baxtar агентли хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, содир бўлган зилзила оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 4 киши жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ расмийлар хабар беришича, қурбонларнинг сони янада ортиши мумкин. 

АҚШ Геология хизмати хабарига кўра, Афғонистонда 5,6 балли ер ости силкинишлари кузатилган. Вайрон бўлган уйлар сони ва зарар миқдори ошкор қилинганича йўқ. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар