АсосийShou-biznes

Полиция хонанда Наргизнинг Россия аэропортида ҳибсга олинганини рад этди

'Полиция хонанда Наргизнинг Россия аэропортида ҳибсга олинганини рад этди'ning rasmi

Москванинг Домодедово аэропортида 51 ёшли россиялик ва ўзбекистонлик хонанда Наргиз Зокирова қўлга олингани ҳақда хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Ундаги маълумотларга асосан, Наргиз Тошкентдан келганидан кейин ҳибсга олин. Хонанданинг ўзи ҳам Ўзбекистонга қайтариб юборилиши мумкинлигини айтган.

Наргиз шу йилнинг апрель ойида Украинадаги вазият фонида ватанига жўнаб кетган эди. Хабарларга кўра, у у eрда оиласи билан вақт ўтказган, шунингдек, келажакда амалга оширишни режалаштирган ижодий лойиҳалари билан шуғулланган.

Санъаткорнинг вакиллари хонанданинг аэропортда қўлга олингани борасида ҳеч нарса дейишмаган.

Кейинроқ  эса полиция ходими Наргизнинг Россияга киритилмагани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зокирова ўзининг собиқ продюсери Максим Фадеев ва телебошловчи Андрей Малаховни унга қарши тил бириктирганликда айблаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар