Туркияда ҳамон кескин вазият ҳукм сурмоқда

ДУНЁ 18.07.2016, 10:06
Туркияда ҳамон кескин вазият ҳукм сурмоқда

Истанбулда яна фавқулодда вазият эълон қилинди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Полицияга шаҳар тепасида пайдо бўлган ҳар қандай вертолётни уриб тушириш буйруғи берилган. Вазиятни назорат қилиш учун махсус хизматнинг икки минг аскари ташланган. Кўчада патруллар кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда. Бир неча туманларда яширинишга муваффақ бўлган исёнчилар билан ҳукумат қўшинлари ўртасида отишма бўлган.  

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бир неча кун илгари дам олиш учун Мармарис шаҳрига учган самолётда Анқарага учган. Фитначилар уни ушлаб олишига бир баҳя қолди. Эрдўған бир неча дақиқа олдин чиқиб кетган меҳмонхонага фитначилар бостириб кирган.

Бутун Туркия бўйлаб, исёнда гумон қилинган одамлар қамоққа олинмоқда, Инжирлик базаси қўмондони ҳам қўлга олинган. АҚШ ОАВларининг ахборот беришича, у Америкадан бошпана сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1