АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева Шайхонтоҳурда янги истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган ҳудудни кўздан кечирди

Саида Мирзиёева Тошкентни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири яшил ҳудудларни кўпайтириш эканини қайд этди.

'Саида Мирзиёева Шайхонтоҳурда янги истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган ҳудудни кўздан кечирди'ning rasmi

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилаётган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирди.

У Тошкентда яшил масканларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, иссиқ иқлим шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойларнинг кўпайиши аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир қилади.

“Бу ерда кўл, кўкаламзор майдонлар пайдо бўлади ҳамда оилавий, болалар билан дам олиш, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун барча қулайликлар муҳайё қилинади”, – деб ёзди Саида Мирзиёева Telegram саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, бундай масканлар пойтахтнинг барча туманларида ташкил этилиши лозим.

“Шаҳарда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарур”, – деди у.

Саида Мирзиёева Тошкентни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири яшил ҳудудларни кўпайтириш эканини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар