АсосийДУНË

Ўзбекистонда 1-синфга қабул қилинган болалар сони 2030 йилга бориб 1 миллионга етказилади

Қайд этилишича, ҳар йили инвестиция дастурлари ҳисобидан 180–200 минг ўқувчи ўрни яратилмоқда.

'Ўзбекистонда 1-синфга қабул қилинган болалар сони 2030 йилга бориб 1 миллионга етказилади'ning rasmi

Жорий йилда Ўзбекистонда 1-синфга 800 минг нафар бола қабул қилинди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 10 фоиз кўп. 2030 йилга бориб, 1-синфга қабул қилинадиган болалар сони 1 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, ҳар йили инвестиция дастурлари ҳисобидан 180–200 минг ўқувчи ўрни яратилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ўқув юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаблар очилишини қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмларини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу ҳудудларда мактаб ташкил этиш учун 7 йил муддатга 10 фоизли имтиёзли кредит берилади. Шунингдек, мактабни очиш ва жиҳозлаш харажатларининг 15 фоизигача, бироқ кўпи билан 1,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Биносини мактабга ижарага берган шахсларга ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёз берилади.

Шунингдек, барча туманларда бўш турган давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади. Халқаро аккредитациядан ўтиш харажатларининг ярми қоплаб берилади.

Бундан ташқари, фарзанди хусусий мактабда ўқийдиган ота-оналар учун солиқ солинмайдиган даромад чегараси 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилади.

Бу орқали оилалар йилига 6–7 млн сўмгача маблағни тежаши мумкин. Солиқ идоралари тўловларни ҳар ой якунида автоматик равишда қайтариш тизимини йўлга қўяди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 1-синфга қабул қилинган болалар сони 2030 йилга бориб 1 миллионга етказилади - Darakchi.uz