1

АҚШда юк машинаси поезд билан тўқнашди

ДУНЁ 28.06.2022, 22:25
АҚШда юк машинаси поезд билан тўқнашди

Миссури штатида йўловчи поездининг юк машинасига бориб урилиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, дея воқеадан хабардор қилмоқда BBC.

Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида Лос-Анжелес—Чикаго йўналиш поезди Мендон шаҳри яқинидаги темир йўл кесишмасида релсдан чиқиб кетган. Унда 243 нафарга яқин йўловчи бўлгани айтилмоқда.

Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам бригадалари жўнатилган.

Миссури йўл патрул хизмати ходимлари тўқнашувда поезддаги икки киши ва юк машинасидаги бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1