Ўзбекистонлик ва россиялик киноижодкорлар томонидан болаларга “Парининг туҳфаси ” эртак- фильми тақдим этилди

МАДАНИЯТ 02.07.2022, 11:14
Ўзбекистонлик  ва россиялик киноижодкорлар томонидан болаларга “Парининг туҳфаси ” эртак- фильми тақдим этилди

Пойтахтимиздаги Киночилар  уйида “Ёшлар учун кино Кунлари” доирасида “Парининг  туҳфаси” фильм-эртаги намойиш этилди. Фильм- Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва ВЕГА (Россия) кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган. Бу Янги Ўзбекистонда, ко-маҳсулот форматида   суратга олинган, болалар учун яратилган биринчи кино-эртакдир. Режиссёр- Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов.

Пойтахтимиздаги мактаб ўқувчилари фильмни томоша қилишга  таклиф этилдилар.

“Парининг  туҳфаси”- Ўзбекистон ва Россиянинг ҳамкорликдаги иккинчи ко-маҳсулот иши. Яқиндагина “Қуёш таъми” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтган эди. Иккала фильм ҳам болалар учун яратилгани- рамзий маънога эга. Уларнинг катта премьераси сентябрь ойида, XIV Халқаро Тошкент кинофестивалида бўлиб ўтади, унга ҳар иккала фильмнинг суратга олиш гуруҳлари ташриф буюришади”, — дея изоҳ берди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

“Бошида  фильмни Тунисда суратга олиш режалаштирилган эди. Аммо Москвадаги Кинематография агентлиги раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар чоғида, Россиядаги Ўзбек киноси Кунларида бизни  фильм суратга олинадиган жой сифатида- Ўзбекистонни, қадимий ва маҳобатли Хивани танлашга кўндиришди. Ва энди,  биз на шаҳар танлашда,  на  фильмга ҳамкор танлашда хато қилмаганимизни тушунамиз. Биз “Янги Ўзбекистон”нинг  қиёфаси қандай ўзгариб бораётганини, ко-маҳсулот ишлаб чиқариш каби тушунчага муносабат қандай ўзгарганини кўриб турибмиз. Хорижий кинокомпанияларнинг бемалол ишлашлари учун, давлат томонидан барча шароитлар яратилган.  Эртак-фильмимиз эса, бунинг тўғридан-тўғри тасдиғидир, – дейди фильм режиссёри Фарҳод Маҳмудов.

“Парининг туҳфаси” эртак-фильми- жасур ёш шаҳзоданинг отасини оғир хасталикдан қутқариш учун даво излаб, кўп синов ва саргузаштларни бошдан ўтказиши ва ўз севгисини топиши ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумот учун: Фарҳод Маҳмудов томошабинларга “Барон-2”, “Ибрат"  каби фильмлар орқали таниш. Актёрга  "Бригада" культ- сериалидаги Фара  роли машҳурлик  олиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1