АсосийMadaniyat

Тошкетда “Ватан ягонадир” бадиий кечаси ташкил этилди

'Тошкетда “Ватан ягонадир” бадиий кечаси ташкил этилди'ning rasmi

Пойтахтдаги Киночилар уйида Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида "Ватан ягонадир" бадиий кечаси ташкил этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Тадбирни Агентлик бош директори биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев очиб берди ва ватанпарварлик мавзусидаги фильмлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бир қатор меҳмонлар сўзга чиқиб, ўзбек киносидаги ижобий ўзгаришлар, айниқса ҳарбий мавзудаги фильм ҳамда сериалларга бўлган эътибор  кучайганини эътироф этишди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамбли ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди.

Сўнгра томошабинлар учун режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган “Ватан остонаси” бадиий фильми намойиш этилди.

Мазкур кинокартинада чегарачилар ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, фильм воқеалари замирида бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабат каби мавзулар ўрин олган.


 

 

    Бошқа янгиликлар