1

Ўзбекистон оғир атлетикачилари Осиё чемпионатида 8 медални қўлга киритишди

СПОРТ 24.07.2022, 22:30
Ўзбекистон оғир атлетикачилари Осиё чемпионатида 8 медални қўлга киритишди

Айни кунларда Ўзбекистонда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун -102кг вазн тоифасида ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги баҳслар ниҳоясига етди.

Ушбу вазн тоифасида мамлакат шарафини Қудратбек Салимжонов ҳар иккала ёш тоифасида ва Шарофиддин Амриддинов ёшлар ўртасида ҳимоя қилди, дея маълумот бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.

Қайд этилишича, Қудратбек Салимжонов ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда 156кг, силтаб кўтаришда 168кг ва иккикурашда 324кг билан кумуш медалга сазовор бўлган. Ушбу вазнлар Қудратбек учун ёшлар ўртасида ҳам даст кўтариш ва иккикурашда бронза медалларини олиб берган.

Амалдаги Жаҳон шемпиони Шарофиддин Амриддинов эса Осиёда ҳам тенгсиз эканлигини исботлаган.

"Даст кўтариш машқидан биринчи уринишидаёқ 159кг билан чемпионликни нақд қилди ва кейинги уринишида иккикураш учун заҳира йиғди. Силтаб кўтаришда эса асосий рақобат қозоғистонлик спортчи бўлди. Аммо юртдошимиз жаҳон чемпиони қитъада ҳам тензгсизлигини исботлади. Иккикурашда эса Шарофиддин энг яқин рақибини 12кг ортда қолдириб 362кг болан олтин медални қўлга киритди",-дейилади хабарда.

Ўсмирлар -102кг

Натижалар:

1. Никита Абдуракҳманов (Қозоғистон) - 354 (158+196)кг,

2. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) - 324 (156+168)кг,

3. Исмаил Али (Сурия) - 296 (135+161)кг.

Ёшлар -102кг

Натижалар:

1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) - 362(165+197)кг,

2. Никита Абдуракҳманов (Қозоғистон) - 354 (158+196)кг,

3. Қудратбек Салимжонов (Ўзбекистон) - 324 (156+168)кг.

Шу тариқа, ёшлар ўртасида Шарофиддин Амриддинов 3та олтин медални қўлга киритиб Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Қудратбек Салимжонов 3та кумуш, 2та бронза медални қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1