1

Миллий курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш муҳокама этилди

СПОРТ 29.07.2022, 21:44
Миллий курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш муҳокама этилди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Спортни ривожлантириш вазири ва Халқаро Кураш ассоциацияси президенти иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда келгусида Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан ташкил этиладиган нуфузли мусобақалар ва бу борада Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан йўлга қўйиладиган ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, анжуманда ўзаро ҳамкорликда кураш спортини дунёда янада оммалаштириш, гендер тенглиги асосида миллий спортимизни хотин-қизлар ўртасида ҳам ривожлантириш, халқаро спорт ташкилотлари билан ўзаро дўстона алоқаларни кучайтириш ва энг олий мақсад, курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирдан яна бир муҳим воқелик – Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан ҳар ойда инглиз тилида чоп этиладиган "Кураш" журнали ҳамда кураш спорт турининг ягона тартиб қоидаларига бағишланган китоб тақдимоти ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон яна бир неча кун давомида мамлакатимизда бўлади ва ташриф доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Ойбек Шукуров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1